Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси O‘zbegim миллий қадриятлар фестивали ўтказиладиган 8 сентябрь куни транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхатини эълон қилди.

Кўчалар рўйхати

А.Темур — Шахрисабз кўчасидан Навоий кўчасига қадар;

Шевченко — Шаҳрисабз кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

Ислом Каримов — Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасига қадар;

Матбуотчилар — Шароф Рашидов кўчасидан Зарафшон кўчасига қадар;

Буюк Турон — Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;

Зарафшон — Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;

Олой — Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасига қадар;

Мустақиллик — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар;

Махтумқули — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар;

Истиқбол — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар.

Шунингдек, тадбир ўтказиладиган вақтда шароит тақазо этса, юқорида кўрсатилган кўчаларга ёндош бошқа кўчаларда ҳам транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.