GM Uzbekistan ҚК автомобиллар чакана нархларининг сўм девальвациясигача, яъни Ўзбекистон Президентининг «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар» тўғрисидаги фармони қабул қилинган санада (2 сентябрь) амалда бўлган даражада сақлаб қолиниши тўғрисида хабар қилди.

Фармонга мувофиқ, 5 сентябрдан бошлаб GM Uzbekistan ишлаб чиқарган автомобиллар чакана нархлари фақатгина миллий валютада белгиланади. Унга қадар эса нархлар сўмда белгиланган, бироқ Марказий банк белгилаган доллар курсига боғлиқ равишда ҳар ҳафта ўзгарар эди.

Автоишлабчиқарувчи хабарига кўра, 5 сентябргача тузилган шартномалар асосида автомобилларга тўлов қабул қилиш ва уларни етказиб бериш ушбу шартномларда кўрсатилган шартлар, нархлар ва муддатлар асосида амалга оширилади.