Дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев 29 августдан 3 сентябргача Будапештда (Венгрия) ўтказилган жаҳон чемпионати бронза медалига сазовор бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Дзюдо федерацияси. Мусобақа 126 давлатдан 728 спортчи иштирок этди.

60 кг гача вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев ярим финалда озарбайжонлик Орхам Сафаров билан беллашиб, имкониятни бой берди.

Шоҳсупада: Орхан Сафаров, Наохиса Такато, Ганбат Болдбаатар, Диёрбек Ўрозбоев.

Бронза медали учун баҳсда Диёрбек Ўрозбоев бошқа ўзбекистонлик спортчи Муҳриддин Тилововга қарши татамига чиқди.

Бу ўзбекистонлик рақиблар ўртасидаги илк яккама-якка жанг бўлди. Жангнинг учинчи дақиқасида Диёрбек Ўрозбоев «ваза-ари» усулини қўллаб, яккалик ғолибига айланди (видео).