Январдан ички ишлар вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Абдусалом Азизов Ўзбекистон мудофаа вазири бўлди, деб хабар қилинди Мудофаа вазирлигидан «Газета.uz"га.

Аввалги мудофаа вазири Қобул Бердиев Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академиясига раҳбар бўлди, дея қайд этилди вазирликда.

Аввал хабар қилганимиздек, 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пўлат Бобожонов ИИВга раҳбар этиб тайинланди.