Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги фармони билан Пўлат Раззакович Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди, деб хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Пўлат Бобожонов (1961 йилда туғилган) 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 2011 йилда бир муддат ҳокимнинг биринчи ўринбосари, унгача эса — Бухоро вилояти прокурори бўлган. 2006—2011 йилларда Жиззах вилояти прокурори бўлиб ишлаган.

2005—2006 йилларда Бош прокуратуранинг Солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти бошлиғи, 2000—2005 йилларда эса Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари бўлган.

Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбари лавозимига жорий йил бошидан буён вазир бўлиб ишлаб келаётган Абдусалом Азизов ўрнига тайинланди.

2006—2015 йилларда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси бўлиб фаолият кўрсатган Илгизар Собиров (1959 йилда туғилган) Хоразм вилояти ҳокими в. б. этиб тайинланди.