Ўзбекистонга Human Rights Watch халқаро ноҳукумат ташкилотининг делегацияси ташриф буюрди, деб хабар қилди мамлакат ТИВ матбуот хизмати.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Олий Мажлиси, Олий суд, Бош прокуратура, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, бошқа давлат ва нодавлат тузилмаларда учрашувлар ўтказиш ва мамлакатимиз ҳудудларида бўлиш режалаштирилган.