Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросим пайшанба куни кечқурун «Ўзбекистон» Халқаро форумлар саройида ўтказилади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади, деб хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали.

Аввалги йилларда Мустақиллик куни байрами тантаналари Алишер Навоий номидаги Миллий боғда ўтказилар эди.