Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумат девони матбуот хизмати хабар қилди.

30 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида бўлажак ташриф муҳокама қилинган. Телефон қўнғироғи ўзбек томони ташаббуси билан бўлиб ўтди.

Абдулла Арипов Сапар Исаковни ҳукумат раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклаб, унга иш фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Томонлар савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда чегара масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.