Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Биринчи дарслар Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланади. Шунингдек, мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган хотира дарслари (2 сентябрь — биринчи Президент хотираси куни) ўтказилади.