Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити нишонланадиган 1 сентябрда Тошкент жамоат транспорти, жумладан метро ўз ишини 4:00 дан бошлайди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти «Газета.uz"га хабар қилди.

Эрта тонгдан Қурбон ҳайити намозини ўқишга отланганларга шароит яратиб бериш мақсадида жамоат транспортининг барвақт йўналишларга чиқиши белгиланди.