Ўзбекистон Фуқаро муҳофазаси институти 2017−2018 ўқув йилига магистратура учун қабул бошлангани тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизтмати хабар берди.

«Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги» йўналиши бўйича магистратура бўлими Ўзбекистон Президентининг 2 июлдаги аҳоли ва ҳудудларди фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Маҳкама матбуот хизматидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, имтиҳонлар якунлар бўйича 25 киши танлаб олинади. Саралашда ФВВ офицерлари, тиббий ходимлар ва ҳаёт хавфсизлиги асосларини ўрганган бакалавриат таълимини олган барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Ҳужжатдан 1−10 сентябрь кунлари қабул қилинади, ўқув машғулотлари октябрдан бошланади.