Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов шанба куни Тошкент ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркибининг байрам кунларида фаолият олиб боришга тайёргарлигини текширувдан ўтказди.

Раҳмонбек Усмонов, Баҳодир Қурбанов ва Абдусалом Азизов.

Тадбирда ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбонов, Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов, ИИББ шахсий таркиби асосий хизматлар ходимлари, жумладан ЙҲХБ инспекторлари, профилактика инспекторлари, махсус отряд, қўриқлаш бошқармаси вакиллари, кинологлар ва бошқалар иштирок этди.

ИИББ бошлиғи вазирга шахсий таркиб юклатилган барча вазифаларни адо этишга тайёр экани ҳақида маълум қилди.

Абдусалом Азизов.

Абдусалом Азизов ИИББ шахсий таркибининг тайёргарлик даражасига баҳо берди. У ходимлардан ҳушёрликни йўқотмаслик, 1 сентябрда нишонланадиган Мустақиллик ва Қурбон ҳайити байрамлари давомида ва ўқув йили бошланишида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун бор куч-имкониятларни сафарбар этишни талаб қилди.

Шундан сўнг вазир ИИББнинг намунали ходимларига фахрий ёрлиқларни тақдим этди.

Абдусалом Азизов бўлғуси байрамлар муносабати билан Ўзбекистон Президенти табригини етказди ва ходимларга хизматдаги фидойиликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбир якунида Тошкент ИИББ шахсий таркибининг тантанали юриши бўлиб ўтди.

Видео