Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 24 август куни «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги қонунни тасдиқлади.

Сенат ахборот хизматининг хабар қилишича, қонун Туман кенгашини шакллантириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратиб, маҳаллий ҳукумат органларининг бюджет ваколатлари ҳамда пойтахт туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини амалга оширишдаги улар ролини кенгайтиришга имкон беради.

Амалдаги қонунчиликда (Конституциянинг 99-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» қонуннинг 1-моддаси) Тошкентда Халқ депутатлари кенгашларини ташкил этиш кўзда тутилмаган. Бу пойтахт туманларида (Тошкентда улар сони 11 та) маҳаллий бюджет лойиҳалари ва уларнинг ижросини муҳокама қилишга имкон бермайди. Бюджет кодексида эса туман (шаҳар) бюджетларини кўриб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тинглаш Халқ депутатлари кенгашлари ваколатига кириши белгиланган.

Қонун билан Конституция, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида"ги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий актларга ўзгартишлар киритилади. Унга кўра, 2017 йил декабрь ойининг учинчи декадаси биринчи якшанбасида сайлов ўтказиш йўли билан пойтахтда туман Кенгашлари ташкил этилади.

Қонун билан шаҳарларда туманлар ҳокимларини лавозимига тасдиқлаш, шунингдек, янги Кенгашлар ташкил этилиши муносабати билан туманлар Кенгашлари олдида улар ҳисоботларини тинглаш тартиблари ҳам ўрнатилмоқда.