23 август куни соат 20:25ларда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор навбатчисига Андижон шаҳар «Электртармоқлари» корхонаси ходими қўнғироқ қилиб, ҳамкасби Андижон шаҳар кўп қаватли уйнинг том қисмида хизмат вазифасини бажариш чоғида электр токидан зарар кўриб хушсиз ётгани тўғрисида хабар беради.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, навбатчиликдаги қутқарувчилар зудлик билан Бобуршоҳ кўчасидаги воқеа жойига етиб борди. Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилиб, ҳушига келтирилди. Жабрланган фуқаро уйнинг том қисмидан олиб тушилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.