Виктор Чуб пенсияга чиқиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Президенти 21 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Янги раҳбар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча эълон қилингани йўқ.

Виктор Чуб (1945 йилда туғилган) 2004 йилдан буён Ўзгидромет бош директори ва гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган эди.