21 август куни Тошкентнинг Учтепа туманидаги «Назарбек» блокпостида ички ишлар органлари ходимлари Хожиакбар Рихсиев бошқариб кетаётган от аравани тўхтатишди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, аравада сотиш учун мўлжалланган 5,6 кг марихуана борлиги аниқланди ва олиб қўйилди.

Учтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаларида (катта миқдордаги наркотик моддаларни ноқонуний сотишга уриниш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилди.