Улуғбек Розуқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси бош директори лавозимига тайинланди, деб хабар қилди «Газета.uz"нинг компания ва ҳукуматдаги ахборот манбалари.

Валерий Тян 2002 йилда Миллий авиакомпанияга раҳбар этиб тайинланган эди. Унга қадар — 1998−2002 йилларда Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инстпекциясини бошқарган.

Улуғбек Розуқулов Президентнинг 23 августдаги фармони билан Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинган эди.