«Ўзбекистон» телерадиоканалининг собиқ директори Нодир Тўлаганов Озод Ҳамидхўжаев ўрнига «Ўзбекистон 24» телеканали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» сайти хабар қилди.

17 август куни «Ўзбекистон» телерадиоканали директори этиб тайинланган Хайрулла Нуриддинов яна Миллий телерадиокомпания (МТРК) раисининг биринчи ўринбосари бўлди. Раиснинг биринчи ўринбосари в. б. Баҳодир Юнусов эса «Ўзбекистон» каналига раҳбар этиб тайинланди.

Нусрат Ҳикматуллаев Шуҳрат Расулов ўрнига техник масалалар бўйича МТРК раиси ўринбосари бўлди.