18 август куни эрталаб Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиришда гумон қилинувчи М.Мусаев (1979 йилда Тошкентда туғилган) ушланди. Қўлга олинган шахсга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди, деб хабар берди Тошкент вилояти прокуратураси сайти.

15 август куни прокуратура томонидан Зангиота тумани «Туробобод» маҳалласи Туркистон кўчаси 15-уйда М.Комилов (1938 й.т.), Ш. Комилова (1951 й.т.) ва Ш. Абдиеваларнинг (1967 й.т.) қасддан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. М.Мусаевга нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Жиноят мазкур маҳаллада ўрнатилган кузатув камераси орқали ёзиб олинган видеотасвир ёрдамида фош этилган. Ҳозирги вақтда прокуратура ташаббуси билан вилоят ҳудудида 10 мингдан зиёд видеокузатув мосламалари ўрнатилган.

Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.