21−23 август кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Ҳиндистонга боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж ҳамда Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.