Россиянинг Utair авиакомпаниясининг 55 нафар йўловчиси 17 август куни самолёт алмашгани сабабли «Тошкент-Москва» рейси орқали уча олмай қолди. Вазиятнинг жума ва шанба кунлари ҳақ такрорланиши кутилмоқда, деб хабар қилди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакили.\

UTair авиакомпаниясининг 806-рейс жадвали бўйича 249 ўринга эга Boeing 767 самолёти парвозни амалга ошириши лозим эди. Бироқ 186 ўринга эга Boeing 737 учиб келди ва 55 йўловчи аэропортда қолиб кетди. 15 йўловчига меҳмонхона тақдим этилган бўлса, қолганларга оз миқдордаги моддий товон тўлаб берилди.

Москвага учиб кета олмаган йўловчилардан бири Азамат Шокировнинг «Газета.uz"га маълум қилишича, товон пули 50 минг сўмни ташкил этган. «Аввалига бизга 50 минг сўмдан таклиф қилинди, шундан кейин кўпчилик пулни олди ва кетди, қолганларга меҳмонхона таклиф этилди», — деди у.

Жума куни ҳам вазиятнинг такрорланиши кутилмоқда. Utair Ўзбекистон авиацион ҳукуматидан қолган йўловчиларни олиб кетиш учун 20 августга қўшимча рейс ташкил этиш учун рухсат сўраган. Самолётларни алмаштириш сабабларига ойдинлик киритилмаган.

Utair изоҳи

Utair авиакомпанияси ҳендлик провайдери шатакка олиш вақтида Boeing 767 самолёти шикастланиши оқибатларини камайтириш учун тезкор чораларни кўрди.

Москвадан Тошкент ва Душанбега рейсларни амалга оширувчи ҳаво кемалари ўрнига кичикроқ сиғимга эга Boeing 737 захира самолётларидан фойдаланилди. Шу муносабат билан мазкур рейсларнинг бир қисм йўловчиларига кечроқ саналарда парвоз қилиш таклиф этилмоқда.

Парвозни кутиш вақтида йўловчиларга Ҳаво кодексида кўзда тутилган тартибда меҳмонхонада яшаш ва иссиқ овқат ҳамда бошқа хизматлар кўрсатилмоқда.

Вазиятни ҳал этишни тезлаштириш учун авиакомпания қўшимча рейсларни ташкил этмоқда ва катта сиғимли самолётларни фойдаланишга топшириш бўйича тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.