Хайрулла Нуриддинов Миллий телерадиокомпаниянинг (МТРК) «Ўзбекистон» телерадиоканали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» канали сайти хабар қилди.

Хайрулла Нуриддинов (1974 йилда туғилган) жорий йилнинг февралидан буён МТРК раисининг биринчи ўринбосари, аввалроқ — 2006 йилдан — «Ёшлар» телеканали директори лавозимида фаолият кўрсатган. У «Ўзбекистон» телерадиоканалига Нодир Тўлагановнинг ўрнига тайинланди.

Баҳодир Юнусов эса МТРК раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.