Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилди ЎзА.

Ташриф Ўзбекистон металлургия комбинати — мамлакатдаги энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бирига боришдан бошланди. Президент комбинатда ишга тушириш режалаштирилган янги йирик лойиҳалар билан танишди.

Корхонага 1944 йилда асос солинган. Бу ерда темир-терсак ва қора металлар чиқиндилари қайта ишланади, тайёр прокат маҳсулотлар, эмалланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилади.

Шундан сўнг давлат раҳбари «Пахтакор» маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, «Металлург-мадад» хусусий мулкдорлар ширкати фаолияти билан танишди.