Ўзбекистон Марказий банки аввалроқ муомалага чиқарилган 50 минг сўмлик банкноталар бўйича изоҳ берди.

МБнинг маълум қилишича, 50 минг сўмлик банкнота мамлакатда сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида муомалага киритилмоқда.

Йирик банкнотанинг муомалага киритилиши нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ва ноқулайликларни камайтириш, банкоматлар орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтиришга олиб келади, дейилади изоҳда.