Сешанба куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов фотосуратлари ва портретлари кўргазмаси очилди.

Кўргазмада Каримов ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган 39 та фото иш тақдим этилган. Ташриф буюрувчилар расмий йилномалар, ОАВ саҳифалари ва республика фотосуратчиларининг ишларини томоша қилишлари мумкин.

Кўргазма 25 августга қадар давом этади.

Фото