19−20 августда Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ташкил қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси 15 августда буйруқ берди.

Ҳужжатга мувофиқ август ойи ободонлаштириш ва тозалик ойи деб эълон қилинди.

Ўзбекистонда умумхалқ ҳашарлари ҳар йили Наврўз байрами (21 мартда нишонланади) ва Мустақиллик куни (1 сентябрда) арафасида ўтказилади.