Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида «Қуролсоз уста» танловида иккинчи, «Ҳарбий разведка аълочилари» ва «Йўл патрули» танловларида учинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Мусобақалар 29 июлдан 12 августга қадар Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Хитойдаги 22 та полигонда бўлиб ўтди. Аввал хабар қилинганидек, АрМИда иштирок этган Мудофаа вазирлиги вакиллари АрМИда муҳандислик ва кинологлар беллашувларида ҳам совринли ўринларни қўлга киритди. Шундай қилиб, АрМИ-2017да Ўзбекистон ҳарбийлари бешта совринли ўринга сазавор бўлди.

Фото