Ботир Зоҳидов Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон Президенти 14 август куни шу ҳақдаги фармонни имзолади, деб хабар қилди ҳукумат портали.

Аввалроқ Ботир Зоҳидов Марказий банк валюта-алмашув операциялари махсус бошқармасига раҳбар этиб тайинланган эди. Аввал хабар қилинганидек, 1 август куни Саидкамол Ходжаев Марказий банк раиси ўринбосари лавозимини тарк этиб, «Агробанк» бошлиғи бўлган эди.