Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

13 август куни соат 10:50 да тезкор ҳаракатланиш махсус отряди навбатчилик қисмига ёрдам сўраб қўнғироқ қилинган. Унда беш кишидан иборат сайёҳлар гуруҳи Бўстонлиқ туманида тоққа кўтарилиб, адашиб қолгани айтилади.

Қутқарув отряди навбатчилик қисми тезкорлик билан қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юборади.

Шу куннинг ўзида 12:45 да жабрланувчилар тоғнинг юқори қисмидан топилади.

Қутқарувчилар жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатганидан сўнг уларни аҳоли пунктига эвакуация қилди.