Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари июль ойида бир ой аввалгига нисбатан 1 фоизга қимматлаб, квадрат метри учун 524 дан 529 ш. б. га кўтарилди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Июнь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 1 фоизга (554дан 562 га) ошган бўлса, панел турдагилари қарийб ўзгармади (504 дан 503 га). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 512 ш. б. (+1 фоиз), икки хонали — 515 (+1 фоиз), уч хонали — 539 (-1 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 559 (-1 фоиз).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.