8 август куни Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди, деб хабар қилди ЎзА. Президент Шавкат Мирзиёев 22−23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ушбу йўналишлар учун 5 электричка модернизация қилинди. Натижада транспорт воситаларининг ташқи ва ички қиёфаси бутунлай ўзгарди. Вагонларга кондиционер, замонавий ўриндиқлар ўрнатилди. Хориждан яна 10 электропоезд келтириш режалаштирилган. Ҳар бир электричка 6 вагондан иборат.

Биринчи синов муддатида қатнайдиган поездлар енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа тезроқ манзилга етиб бормоқда. Поезд соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади. Бағдод, Олтиариқ тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани ва Асака шаҳрига тўхтаб ўтади.