Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланган олти нафар Ўзбекистон фуқароси Мудофаа вазирлиги махсус бортида Тошкентга қайтганларидан сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида даволанмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, барча жароҳат олганлар мутахассислар иштирокида компьютер томографияси, УЗИ, эхокардиология ва лаборатория текшируви қўлланилган ҳолда зарур тиббий кўриклардан ўтказилди.

Игорь Орлов (2006 йилда туғилган) қайта операция қилинди ва палатага олинди, унинг аҳволи яхшиланмоқда. Вероника (2006 йилда туғилган) ва Елена (1976 йилда туғилган) Орловалар, Людмила Объедкова (1952 йилда туғилган) ва Жанна Хан (1969 йилда туғилган) тиббий ёрдам олганларидан сўнг палатага ётқизилди ва даволанишда давом этишмоқда.

Яна Ли (2004 йилда туғилган) тиббий ёрдам сўнг уйга рухсат берилди.