Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2017 йил биринчи ярмида 2016 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 7% га — 102,702 трлн сўмга ўсди, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси (doc).

Олти ой давомида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,6 фоизга, қурилиш ишлари 8,7 фоизга, чакана савдо айланмаси 11,1 фоизга, хизматлар эса 11,6 фоизга ўсди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 5,8 фоизга кўтарилди. асосий капиталга инвестициялар миқдори 8,3 фоизга ошди ва 26,599 трлн сўмга етди.