Ўзбекистон Молия вазирлиги 4 август куни Тошкент ИЭСнинг пойтахт вилояти Қибрай тумани учун ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясига янги тарифларни тасдиқлади. У 2017 йил 19 августдан кучга киради.

Барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар ва иссиқхона хўжаликлари ҳамда «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун иссиқ сув ва буғ учун янги тариф 1 Гкал учун 57520 сўм (жориф тариф — 54470 сўм) этиб белгиланди. Тариф ҚҚСни ўз ичига олади.

Янги тарифлар 4 августдан кучга кириши муносабати билан 2017 йил 15 июндаги тарифлар ўз кучини йўқотади.