Ўзбекистон Маданият вазирлиги Тарас Шевченко кўчасидаги илгари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ, ҳозирги — Ташқи савдо вазирлиги) бўлган тарихий бинога жойлашади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 3 августда ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда хабар қилди.

«Бутун дунёда маданият вазирликлари шу мамлакатнинг юзи ҳисобланиб, энг гўзал, энг салобатли биноларда фаолият олиб боради. Афсуски, бизнинг вазирлигимиз ҳозирги вақтда ноқулай бир шароитда, асосан расмий идоралар жойлашган бинода иш олиб бормоқда. Бу эса маданий жамоатчилигимиз, ижод аҳлининг вазирликка бемалол, эркин кириб-чиқишига, бу ерда турли ижодий тадбирлар ўтказишга тўсқинлик қилмоқда», — деди Президент.

ТИАИСВ 1898 йилда Тошкент амалий коллежи учун қурилган бинодаги янги жойга кўчгандан кейин «Асака» банки жойлашган эди.