1 август куни Ўзбекистоннинг 59 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 12 та филиалида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, ОТМларга кириш учун 729947 нафар абитуриент (2016 йилда — 663304) ҳужжат топширган бўлса, уларнинг 7725 нафари (7521) муддатли ҳарбий хизматни ўтаган имтиёзли абитуриентлардир.

Бир ўрин учун 11 номзод кураш олиб борди (ўтган йили — 11,5).Тест синовлари учун 744271 (676000) та индивидуал саволлар комплекси шакллантирилди.

Тест синовларига 11698 нафар ёки 1,6 фоиз (5163, 0,8%) абитуриент келмади. 2764 нафари ёки 0,68 фоизи (714, 0,1%) тест синовларини ўтказиш талабларини бузгани учун жараёндан четлатилди.

Тест синовлари 1080 (889) бинода жойлашган 21756 (19830) аудиторияда ўтказилди.