1 августдан «Самарқанд» халқаро аэропорти сунъий учиш-қўниш йўлаклари капитал таъмирланганидан сўнг халқаро ва маҳаллий парвозлар учун очилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Самарқанд ҳаво бандаргоҳи 1 июль куни рейсларни амалга ошириш учун ёпилган эди. Августнинг биринчи куни аэропорт Россиянинг Utair авиакомпанияси самолётини қабул қилди.