Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳирот шаҳридаги масжид биносида содир этилган мудҳиш ва ёвуз террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

РИА Новости маълумотларига кўра, портлаш сешанба куни шаҳар ғарбида содир этилган. Маҳаллий ҳукуматнинг хабар беришича, худкуш-террорчи ўзини бино ичида портлатиб юборган, иккинчи жиноятчи эса масжиддагиларга қарата ўқ узган. Ҳалок бўлганлар сони 29 кишини, жароҳатланганлар эса 64 нафарни ташкил этди.