Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) 1 август куни кириш имтиҳонларини янгича шаклда ўтказди. Имтиҳон ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиши, шаффофликнинг таъминланиши ва абитуриентларнинг қатъий назорат остига олиниши билан ўзгача бўлди.

Ўтган йиллардан фарқли ўлароқ тест имтиҳонлари «Ўзэкспомарказ"нинг олтита павильонида бўлиб ўтди. Имтиҳон топширилишини назорат қилиш учун нафақат ТДЮУ ўқитувчилари, балки имтиҳон жараёнида абитуриентлар ҳаракатини назорат қилишнинг қўшимча даражасини таъминлаган 130 дан ортиқ прокуратура органлари ходимлари ҳам жалб этилди.

Павильонларда 75 та назорат камералари ўрнатилди, имтиҳон жараёни жонли эфирга узатилди. Жонли эфирни абитуриентларнинг яқинлари ва хоҳловчи интернет фойдаланувчилари кузатиб борди.

Бинога кириш жойида абитуриентлар шахсни тасдиқловчи ва тақиқланган воситаларнинг мавжудлигини аниқловчи уч босқичли назоратдан ўтди. Бу мақсадлар учун металлодетекторлардан фойдаланилди.

Павильонларга бошлайдиган йўлда фақатгина ўз билимига ишониш кераклигига чақирувчи, шунингдек абитуриентнинг алоқа воситаларидан фойдаланганлик масъулияти эслатилган плакатлар ўрнатилди. Шунга ўхшаш плакатлар бино ичига ҳам ўрнатилган эди.

«Жавобгарлик чизиғи» дан ўтгандан кейин абитуриентлар тақиқланган буюмлар топилган тақдирда имтиҳонга киритилмаслик хавфи остида бўлишди.

Салмоқли ахборот кампанияга қарамасдан, абитуриентлар ичида қоидаларни бузишга ҳаракат қилганлар кам бўлмади. «Газета.uz"нинг ТДЮУ маъмуриятидан олган маълумотга кўра, имтиҳондан 163 нафар абитуриент четлатилди. Улардан 124 нафари ташқи назорат босқичида, 39 нафари имтиҳон бошлангандан кейин четлатилган.

Фото