«Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси UzAgro бренди ишга туширилгани ҳақида хабар қилди. Ушбу бренд остида хориж бозорларига янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари етказиб берилади. Холдинг матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, UzAgro бренди хорижий шериклар учун юқори сифатли маҳсулот ва хизматлар кафолати бўлади.

«Ҳар бир мамлакатдаги харидорлар UzAgro деганда кўплаб биологик хусусиятлари ва таъм ҳиссиёти билан рақобатчиларини орта қолдирувчи юқори сифатли экологик тоза маҳсулотларни харид қилаётганини англаб етишади», — деди компания бошқаруви раисида Тоҳиржон Жалилов.

Брендни ривожлантиришнинг стратегик режалаштирилиши экспортчиларга муаммо туғдираётган кўплаб тўхталишларнинг максимал даражада қисқартирилишига имкон туғдиради. Маҳсулотларни қайта ишлаш ёки етарли даражада ишлаб чиқармаслик, нархларнинг тартибсиз белгиланиши, салоҳиятли шерикларни танлашда юқори хатарли бозорлардаги йўқотишлар, қиммат логистика, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича баланд харажатлар ва бошқалар шулар жумласидан.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ўтган йилнинг февраль ойида Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси базасида ташкил этилган.