Ўзбекистон мобиль операторлари 1 августда профилактика ишлари олиб борилиши тўғрисида эълон қилди.

8:30 дан 13:30 га қадар SMS ва мобиль интернет хизматлари кўрсатилмайди. Овозли алоқада узилишлар бўлмайди.

Ucell, Beeline ва Perfectum операторлари чекланишлар тўғрисида ўз сайтларида хабар берди. Бошқа операторлар ҳам абонентларни бу ҳақда огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистон ОТМларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.