Ҳафта ярмида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг бир оз салқинлашиши кутилмоқда. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳарорат +36, Фарғона водийси вилоятларида эса +33 даражагача тушади.

Узгидрометнинг «Газета.uz"га хабар беришича, мамлакатнинг шимолий ва марказий ҳудудларида ҳароратнинг тушиши ёмғир, момақалдироқ ва шамолнинг 15−20 м/с гача тезлашишини келтириб чиқариши мумкин. 4 август куни Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида дўл ёғиш эҳтимоли мавжуд.

Батафсил об-ҳаво маълумоти.