«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авикомпанияси 2017 йилнинг биринчи ярмида 1,227 миллион йўловчини ташиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоиз кўп натижа қайд этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Миллий авиаташувчи самолётлари 11160 та ёки 2016 йил ярмига нисбатан 489 та кўпроқ рейсни амалга оширди. Йўловчилар ўриндиқлари бандлиги 75,9 фоизни ташкил этди.

Йўловчи ташиш ҳажми узоқ хорижга 11,3 фоиз, яқин хорижга эса 9,8 фоизга ўсган бўлса, республика йўналишида бу кўрсаткич 17 фоизга пастлади.

Олти ой давомида авиакомпания 24,8 минг тонна юк (пулли қўл юки ва почтани ҳисоблаганда) юк ташиди, ўсиш кўрсаткичи 26,4 фоизни ташкил этди.