Бир неча вилоятда ички ишлар органларига янги бошлиқлар тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» нашри.

Тошкент вилоятида Бекобод шаҳар ички ишлар бўлимига подполковник Элмурод Султонов, Ўртачирчиқ туман ИИБга подполковник Икромжон Шоакбаров бошлиқ бўлди.

Самарқанд вилоятида Нарпай туман ИИБга подполковник Тожиддин Эшназаров раҳбар этиб тайинланди.

Наманган вилоятида Косонсой туман ИИБга подполковник Фурқат Мирзаев, Янгиқўрғон туман ИИБга подполковник Носиржон Мирзааҳмедов, Мингбулоқ туман ИИБга майор Авазбек Хўжахонов бошлиқ бўлди.

Сурхондарё вилоятида Олтинсой туман ИИБга майор Аслиддин Мирзаев, Ангор туман ИИБга майор Камолиддин Хидиров раҳбарликка тайинланди.