28 июль куни Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлари Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисида Битим имзолади.

Ўзбекистон маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қурилади ва у Қирғизистонга мулк сифатида беғараз топширилади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳужжатни Ўзбекистон элчиси Комил Рашидов ва Қирғизистон таълим ва фан вазири Гульмира Кудайбердиева имзолади.

ТИВ хабарида таъкидланишича, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши тарихан шаклланиб келган ўзбек ва қирғиз биродар халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳамда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.