Бобур Исломов Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди «Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Бобур Исломов аввал Геология давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 1984 йилда туғилган, Тошкент давлат техника университети магистратурасини геология ҳамда руда ва норуда фойдали қазилмалар разведкаси йўналиши бўйича тамомлаган.

2002−2008 йилларда «Апартак» кон корхонасида техник, техник геолог лавозимларида ишлаган. 2008−2010 йилларда «Қимматбаҳо ва рангли металлар геологияси» илмий-амалий марказида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2010−2015 йилларда «Давгеолахборотмарказ» корхонасида директор, 2015−2016 йилларда эса Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институтига раҳбарлик қилган.