Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль кунги фармони билан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Президент ҳузуридаги Вакилни тайинлади. Ушбу лавозимда шу вақтга қадар Самарқанд вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Дилмурод Қосимов фаолият кўрсатади.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил институти давлат раҳбарининг май ойидаги фармони билан таъсис этилган эди.