Акмалхон Ортиқов демография, ижтимоий соҳа ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги манба хабар қилди.

Акмалхон Ортиқов аввал Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У 1980 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт институтини тамомлаган. 2001 йилдан 2013 йилгача Молия вазирлиги тузилмаларида турли лавозимларда ишлаган.

2013—2015 йилларда Наманган вилояти, 2015—2017 йилларда Фарғона вилояти ҳокимияти молия бошқармасига раҳбарлик қилган.