Президент Лазиз Тангриевни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори лавозимига тайинлади. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

У мазкур лавозимга агентликни 2013 йилдан буён бошқариб келаётган Омонулла Юнусов ўрнига тайинланди.

Тайинловга қадар Лазиз Тангриев Ғофур Фулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори сифатида фаолият кўрсатган.