27 июль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Биринчи Президент Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди, деб хабар қилди ЎзА. Тошкентда бўлиб ўтган маросимлардан бирида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Хотира тадбирларида ватандошлар, кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш борасидаги буюк хизматларини яна бир бор эсга олдилар.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти 2016 йил 2 сентябрь куни 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ушбу сана Биринчи Президент Хотираси куни деб эълон қилинди. 30 январь куни Ислом Каримовнинг таваллуд куни нишонланади.